...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво сабаб бир неча авиарейслар парвози бекор қилинди


16:44, 21.11.2016 Олам
 2 566

Олма-ота ва Остона шаҳарларида бугун ҳарорат 20-25 даража совуқ.

Қозоғистоннинг Олма-ота ва Остона шаҳарларидаги аэропортлар фаолияти ноқулай об-ҳаво туфайли ўзгариб кетди. Air Astana, Scat, Tajik Air авиакомпанияларига тегишли рейслар ўз манзилига учиб кета олмади, дея хабар бермоқда “Nur.kz”.
 
Хабарларга қараганда, 20 ноябрь куни юқори атмосфера босими туфайли Air Astana компаниясининг рейси бекор қилинган.
 
“Атирау ва Уральскда бекор қилинган рейс йўловчилари ҳеч қандай жаримасиз авиачипта пулини қайтариб олишлари ёки бошқа рейсга алмаштиришлари мумкин”, дейилади Air Astana компанияси берган хабарда.
 
20 ноябрь куни об-ҳаво шароитининг ноқулайлиги туфайли Олма-отада 14 та рейс парвози бекор қилинганди. Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Остонада ҳаво ҳарорати -24 даража совуқ. Бугун эрталаб ҳарорат -31 даража эди. Эртага ҳам ҳаво ҳарорати -21 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда. Ҳафта охирига қадар ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши маълум қилинмоқда.
 
Олма-отада эса айни пайтда ҳарорат -12 даража совуқ. Эртага ҳарорат -5-8 даража совуқ бўлади ва ҳафта мобайнида шу даражадаги об-ҳаво кузатилади.
 
Чимкентда эса ҳарорат -10 даража совуқ. Ҳафта сўнггига қадар ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда. Олма-ота ва Чимкент шаҳарлари қалин қор билан қопланган.
Дурдона Расулова

Теглар:Об-ҳаво Қозоғистон Остона Олма-ота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!