Мамлакат аҳолиси сўнгги икки ой давомида фаол равишда қонунчиликка таклифларини билдирмоқда. Улар орасида тил ва унинг аҳамиятига оид масалалар кўтарилган.
Бу борада Қозоғистон Республикаси Президент девонхонасининг маъмури Адилбек Жаксибеков ўз фикрини билдирган.
“Давлат тили мақомини ошириш ва мустаҳкамлаш борасида кўплаб таклифлар келиб тушди. Шунингдек, инглиз тилига расмий мақом бериш ҳамда этник қозоқ бўлган аҳолини қабул қилиш ҳаракатларига оид лойиҳалар етиб келди”, деб санаб ўтди Жаксибеков.
Бош қонунлар жамланмасига ўзгартиш киритиш ишларига Қозоғистон Республикаси Конституцион кенгаши раиси Игорь Иванович Рогов ва Венеция қўмитасининг мутахассислари ҳам жалб этилган, деб ёзади “Today” маҳаллий нашри