Дунёнинг бошқа мамлакатларида, шу жумладан, Маврикийда автомобилда йўловчи бўлса, тамаки чекиш ман этилади.
Автомобиль ҳаракати давомида чекишни ман этиш бўйича бундан олдин ҳам турли мамлкатларда қонун лойиҳалари кўриб чиқилган. Масалан, АҚШнинг Арканзас, Калифорния, Луизиана, Мэн, Орегон, Юта, Вермонт ва Луизиана штатларида автомобилда вояга етмаган бола бўлган пайтда тамаки чекиш қонунга хилофдир.
Бундан ташқари, Баҳрайн, Франция, Буюк Британия, Канада, Жанубий Африка, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларда машинада вояга етмаган бола бўлса, чекиш тақиқланади. Маврикийда 2008 йилда қабул қилинган қонунга биноан, автомобилда йўловчилар бўлган тақдирда чекиш ман этилади.