Жабрланганлар кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратининг кўтарилиши ва ҳолсизликдан шикоят қилган.
Беморлар заҳарланишдан шикоят қилиб шифохонага 26 май кунидан бошлаб кела бошлаган. Жабрланганлар кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратининг кўтарилиши ва ҳолсизликдан шикоят қилган.
Дам олиш куни заҳарланганлар сони 20 нафарга етган. Уларнинг орасида болалар ҳам бўлган. Кейинроқ заҳарланишдан шикоят қилганлар бир уйда меҳмон бўлгани маълум бўлди.
“Беморларга барча тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор, ваҳима кўтаришга ҳожат йўқ. Улар айнан нимадан заҳарлангани номаълум”, дейилади вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.