...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда “Алмати Тауэрс” биноси ёниб кетди


18:14, 07.11.2016 Олам
 2 830

Бино ёниб кетиши оқибатида олти киши ҳалок бўлган.

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги “Алмати Тауэрс” биноси 6 ноябрь куни кечаси ёниб кетди. Бунинг натижасида олти нафар одам ҳалок бўлган. Улар бинода таъмирлаш-монтаж ишларини олиб бораётган ишчилар, деб тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
 
Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин чиққан вақтда одамлар ўзларини қутқариш мақсадида бино ойналаридан пастга сакраган.
 
Аввалроқ, бир нафар эркак ҳалок бўлган, деб хабар берилган эди. Ёнғин бартараф қилинганидан сўнг, ўт ўчирувчилар бинонинг олтинчи қаватидаги вайроналар орасидан беш нафар одам танасини топишди.
 
Айни дамда ёнғин сабаб ҳалок бўлганлар сони 6 тага етгани айтилмоқда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Алмати Тауэрс Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!