...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон ТИВ Роҳине мусулмонлари бўйича расмий баёнот берди


17:11, 04.09.2017 Олам
 3 504

Қайрат Абраҳимов мамлакат Парламенти биносида Мьянмадаги ҳозирги вазият бўйича баёнот берди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қайрат Абраҳимов Мьянмадаги роҳине мусулмонлари тақдиридан ташвишда эканлигини билдирди. Бу ҳақида “Anadolu” агентлиги хабар беради.
 
Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қайрат Абраҳимов мамлакат Парламенти биносида Мьянмадаги ҳозирги вазият бўйича ОАВ учун расмий баёнот берди.
 
Вазир баёнотида “БМТнинг 30 августда бўлиб ўтган  йиғилишида иштирок этдик ва Мьянма ҳукуматини мамлакатда содир бўлаётган айирмачилик ҳаракатларини тўхтатишга ҳамда вазиятни тинч йўл билан ҳал этишда БМТ ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти билан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга чақирдик”, деб таъкидланади.
 
Шунингдек, вазир Мьянмадаги роҳине мусулмонлари тақдиридан ташвишда эканлигини билдириб, Мьянмадаги вазият тез кунларда ижобий томонга ўзгаришига ишонишини айтди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Қозоғистон Мьянма Роҳине 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!