...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди


18:48, 18.01.2018 Олам
 4 491

Оммавий ахборот воситаларида ҳалок бўлганларнинг барчаси ўзбекистонликлар экани айтилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобуснинг ёниб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг фожиали равишда ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда
 
“Оғир қайғуга ҳамдардман, Қозоғистон халқи ва ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман. Жабрланганларнинг тезроқ соғайиб, ўз оиласига қайтишини тилайман”, дейилган телеграммада.
 
Бугун, 18 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида “Самара-Чимкент” автомобиль йўлида автобус ёниб кетди. Бу автобусда 55 йўловчи ва икки ҳайдовчи бўлган. Фожиада фақат 5 киши тирик қолган. ОАВда ҳалок бўлганларнинг барчаси ўзбекистонликлар экани айтилмоқда. Ҳозирча марҳумларнинг шахси аниқланмади.

Теглар:Назарбоев Ақтўбе Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!