...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўшиқчи Чак Берри вафот этди


10:58, 19.03.2017 Шоу-бизнес
 2 439

Берилган манзил бўйича етиб келган шифокорлар Беррини хушсиз ҳолда топишган.

Кеча, 18 март куни рок-н-роллнинг афсонавий ижрочиларидан бири Чак Берри 90 ёшида Миссури штатидаги уйида вафот этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
               
Маълум бўлишича, хонанданинг уйидан тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ бўлган. Бироқ берилган манзил бўйича етиб келган шифокорлар Беррини хушсиз ҳолда топишган.
 
Тиббиёт ходимлари уни ўзига келтиришга ҳаракат қилишган, аммо бунинг уддасидан чиқа олишмаган. Айни вақтда унинг ўлими сабаблари аниқ эмас.
 
2016 йилнинг 18 октябрида Берри 90 ёшни қарши олганди. Ўшанда у 2017 йил “Чак” деб номланган альбомини омма эътиборига ҳавола этишни режа қилаётгани ҳақида айтганди.
Ушбу альбом Чакнинг сўнгги 38 йиллик фаолиятидаги ижод маҳсули эди. 
 
Чак Берри 1926 йилнинг 18 октябрида АҚШда дунёга келган. Хонанда ўз фаолиятини 50-йилларда Сент-Луисдаги клубларда қўшиқ куйлаб юришдан бошлаган.
 
1984 йил қўшиқчи, гитарачи мусиқа оламига қўшган ҳиссаси учун “Грэмми” мукофотини қўлга киритган.

Орадан 2 йил ўтиб, у “Рок-н-ролл шуҳрат зали”га номи киритилган илк мусиқачилар қаторидан ўрин олган.
 
Шунингдек, айни вақтгача ҳам Берри дунёнинг энг буюк қўшиқчилари 100 талигининг 5-поғонасини эгаллаб турибди.
 
Чак Берри ҳаёти давомида 20 дан ортиқ студия альбомларини, 51 та синглни яратган.
 
Унинг “Thirty Days”, “Roll Over Beethoven”, “Brown Eyed Handsome Man”, “Rock and Roll Music”, “Sweet Little Sixteen”, “Johnny B. Goode”, “You never can tell” сингллари мухлислар қалбидан жой эгаллаган.
 
Чак Беррининг “Rock It” номли сўнгги альбоми 1979 йил чиққан.
Умида Якубова

Теглар:Рок-н-ролл Чак Берри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!