Қўриқхонага ташриф буюрган шахс қўрқинчли манзарани қўл телефони орқали видеога олишга улгурди.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, дастлаб йўлбарс ва қоплон ўзаро олишган. Сўнг йўлбарс қоплоннинг бўйнидан тишлаб олган ва бир неча дақиқада ғажиб ташлаган. Сайёҳлик автомобилида ўтирган сайёҳлар бу манзарадан даҳшатга тушишган. Уларнинг баъзилари эса жараённи қўл телефонлари орқали видеога олишга улгуришган.