Индонезиялик Тийо Сатрионинг на қўли ва на оёғи бор. Бироқ у ўксинмайди, аксинча...
Сайёрамизда шундай замондошларимиз борки, улар ҳаммага ҳам ўхшамайди. Лекин улар ҳаётдан мамнун, нолимай яшаб келмоқдалар. Шундай инсонлар сирасига индонезиялик 11 ёшли Тийо Сатриони киритиш мумкин. Унинг на оёғи ва на қўли бор. У ҳар куни ҳаёт йўлида ҳамроҳ бўладиган қийинчиликларни енгиб ўтади.
Тийо мактабга боради. У қаламни оғзи билан ушлаб ёзишни ўрганиб олган.
Тийонинг синфдошлари унга махсус аравачада мактаб бўйлаб ҳаркатланишига кўмаклашади.
У қунт билан ўқийди. Математика ўқитувчисининг сўзларига кўра, Тийо иккинчи синфда тўртинчи синф учун мўлжалланган масалаларни ечишни ўрганган. Дарслардан сўнг, у Playstation ўйнашни ёқтиради. У жойстикни жағи ёрдамида бошқаради.
Бу кичик қаҳрамоннинг ҳаёти акс эттирилган видеони Facebook’да ярим миллиондан кўпроқ одам томоша қилди. Бундай инсонларга қараб, менинг қўлимдан келмайди дейишга уяласан киши.

Руслан Сулаймонов