...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистондаги газ қуйиш шохобчасида кучли портлаш содир бўлди


14:19, 20.06.2017 Олам
 2 481

Ананьево қишлоғидаги портлаш кеча оқшомда суюлтирилган газ насосини ишга туширган вақтда рўй берган.

Кеча, 19 июнь куни Ўзбекистонга қўшни бўлган давлат Қирғизистоннинг Иссиқ-Кўл вилоятида жойлашган газ қуйиш шохобчасида кучли портлаш ҳодисаси кузатилди.
 
Портлаш натижасида 2 киши тириклайин ёниб кетган, улар орасида ёш бола ҳам бўлган. Шунингдек, 5 киши  портлашдан жиддий зарар кўриб, шифохонага етказилди.
 
Маълумотларга кўра, Ананьево қишлоғидаги портлаш кеча оқшомда суюлтирилган газ насосини ишга туширган вақтда рўй берган.
 
“Портлашдан сўнг касалхонанинг жонлантириш бўлимига беш киши жойланган. Уларнинг аҳволи ўта оғир, дея баҳоланмоқда. Барчасида қаттиқ куйиш жароҳатлари мавжуд”, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Қирғизистон портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!