Қирғизистон Президенти Россия Федерациясига ташриф буюрди.
Қирғизистон Республикасининг янги Президенти ўзининг илк хорижий расмий ташрифини қасамёд қилганидан 5 кун ўтиб Россия Федерациясига амалга оширди.
Москва шаҳрида Владимир Путин ва Сооронбай Жээнбековлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтгани маълум қилинди. Бу ҳақда Россия Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.
Икки мамлакат Президентлари ҳамкорликнинг ривожланишига умид билдирган ҳолда, илк расмий ташрифнинг Россияга амалга оширилганини юксак баҳоладилар.
Қирғизистон Президенти расмий ташриф буюрувчи мамлакат сифатида Россияни танлаши рамзий маънога эга эканини таъкидлаб, Россия билан стратегик ҳамкорлик ривожлантирилишини қайд этган.
Россия Президенти икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси жорий йилда 32 фоизга ошганини таъкидлади.
Маълумот учун, Жээнбеков Қирғизистон Республикаси Президенти сифатида 15 октябрь куни сайланган бўлиб, Президент сифатида 24 ноябрь куни қасамёд қабул қилган эди.

Зоҳиршоҳ Жўраев