...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон Божхона кодексига қўшилишни истамади


11:24, 27.12.2016 Олам
 2 376

Евроосиё иқтисодий комиссияси раҳбари бошқа барча шартномалар имзоланганини эълон қилди.

26 декабрь куни Россияда Евроосиё олий иқтисодий кенгашининг (ЕОИК) сессияси ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Хабарда саммитнинг марказий воқеаси Евроосиё олий иқтисодий кенгашининг “Божхона тўғрисида”ги шартномасининг имзоланиши бўлиши таъкидланганди.
 
Евроосиё иқтисодий комиссияси раҳбари Тигран Саркисяннинг айтишича, Қирғизистон “Божхона тўғрисида”ги шартномани имзоламаган. Бу хақда ТАСС хабар берди
 
“Иккитасидан ташқари барча ҳужжатлар имзоланди. Кун тартибидаги биринчи масала – Евроосиё иқтисодий кенгашининг савдо сиёсатини ривожлантириш баёнотини уч мамлакат имзолади. Бу ҳужжатни Қирғизистон имзоламади. Иккинчи ҳужжат – бу Божхона кодекси. Бу ҳужжатга ҳам учта давлат имзо қўйди, Қирғизистон бу давлатлар орасида йўқ”, дейди Тигран Саркисян.
 
Евроосиё иқтисодий комиссияси раҳбарининг сўзларига кўра, деярли 20 та ҳужжат ташкилотга аъзо барча давлатлар томонидан имзоланган.
 
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Беларусь Президенти Александр Лукашенко саммитда иштирок этмагани сабаб барча имзоланган ҳужжатлар душанба куни Минск шаҳрига юборилади ва уларни Беларусь президенти имзолашини айтиб ўтган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Божхона кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!