...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайнота ўз куёвини укол қилиб ўлдирди


10:25, 11.01.2018 Олам
 8 172

Тергов маълумотларига кўра, шифокорнинг қизи ўз турмуш ўртоғи билан келиша олмай қолган ва ажрашмоқчи бўлган.

Украинанинг Харков шаҳар суди саратон касалликлари шифокорини 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Тергов маълумотларига кўра, шифокорнинг қизи ўз турмуш ўртоғи билан келиша олмай қолган ва ажрашмоқчи бўлган. Шу сабабли куёвнинг қайнотаси билан муносабати яхши бўлмаган.

2015 йилнинг февралида уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган қайнота, куёвнинг хонадонига кириб олади. Қайнота ўз кийимини алмаштириб, куёвини ишдан кутиб олиш  учун гаражга боради. Куёв ишдан қайтганида, қайнотаси унинг сонига укол қилади. Ўлимидан бир неча дақиқа олдин куёв ўзининг акасига телефон қилиб, ўзига қайнотаси томонидан ҳужум қилинганини тушунтиришга улгуради ва вафот этади.

Қотилликдан сўнг қайнота куёвининг ўлими табиий йўсинда кўринсин, деб жасадни одамлардан ҳоли ҳудудга оли бориб ташлайди.

Аммо, тергов давомида қайнотанинг саратон касалликлари амалиётчи шифокори экани ва унда одамни ўлдириши мумкин бўлган дориларни қўлга киритиш имкони борлигидан фойдаланиб, бу қотилликка аввалдан тайёрлангани исботланди. 

Қотил қайнотага қонунга мувофиқ жазо тайинланди. Лекин, қайнота ўзини айбдор, деб тан олмади. 
Обил Сафаров

Теглар:Украина Харков Шифокор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!