Камчаткада оғирлиги 12 тоннага тенг контейнернинг эшиги 6 ёшли болакайнинг устига қулаб тушди, оқибатда бола ҳаётдан кўз юмди.
2. Туркиянинг Истанбул шаҳрида мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга қарши ўн минглаб одамлар митинг уюштиришди. “Адолат марши” митинги Туркия пойтахтида 15 июнь куни бошланган эди. Унинг иштирокчилари 400 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишди.
3. Хитойда 22 июндан буён тинмаётган шаррос ёмғир ва сув тошқини сабаб 12 миллиондан зиёд киши хавф остида қолди. Табиий офат туфайли 83 киши қурбон бўлди. Хабарларга кўра, 53 мингдан ортиқ уй вайрон ҳолга келди. 1,5 миллиондан ортиқ киши эвакуация қилинди. 470 мингдан зиёд аҳоли моддий ёрдамга муҳтож.
4. Камчаткада оғирлиги 12 тоннага тенг контейнернинг эшиги 6 ёшли болакайнинг устига қулаб тушди, оқибатда бола ҳаётдан кўз юмди. Аниқланишича, контейнернинг эшиги маҳкам қулфланмаган бўлиб, унинг эгаси терговга жалб этилган.