Таъкидланишича, уни тўхтатгунларича, автомобиль тезлик билан кетиб қолган.
Аввалроқ, Францияда ўта хавфли жиноятчи Редуан Фаид вертолётда қамоқхонадан қочгани ҳақида хабар берган эдик.
Францияда машҳур бўлган талончи-қочоқ Редуан Фаид 24 июль куни Париждан унча узоқ бўлмаган Пископ маъмурий ҳудудида кўриниш берган. Ҳуқуқ-тартибот ҳимоячилари жиноятчини машинада ўтирганда таниб қолишган. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.
Машинада у билан бирга яна бир одам бўлган. Таъкидланишича, уни тўхтатгунларича, автомобиль тезлик билан кетиб қолган.
Жандармлар унинг ортидан тушишган, бироқ муштимзўр яширинишга муваффақ бўлган. Машина сохта рақам билан савдо маркази автотураргоҳидан топилган. Унда бешта плитка портловчи модда аниқланган.
ДНК таҳлили Фаиднинг шу автомобилдан фойдаланганини кўрсатган. Полиция жиноятчини кучайтирилган тартибда қидиришни бошлади.
Фаид – Франциянинг энг машҳур жиноятчиларидан бири. Ўтган асрнинг 90-йилларида қуролли босқинчилик, қимматбаҳо буюмлар ўғрилиги ва талончилик билан шуғулланган. Биринчи марта 1998 йилда судланган. Орадан 10 йил ўтиб, муддатидан аввал озод қилинган. 2018 йил апрелда Фаид саккиз йил илгари амалга оширган муваффақиятсиз босқинчилигида полиция ходимининг ўлимига сабаб бўлгани учун 25 йилга қамалган.

Суннатилла Абдуллаев