...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пхукетда медузалар сабаб пляжлар ёпилмоқда


16:30, 29.09.2016 Олам
 3 536

Заҳарли партугал медузаси таиландлик саёҳатчини жароҳатлади.

28 сентябрда заҳарли медуза таиландлик сайёҳ аёлни чақиб олгани маълум бўлганидан сўнг, Пхукет соҳили қўриқчилари “Patong beach”даги сайёҳларни огоҳлантирди.
 
“Аёл ўртача заҳарланган, яхшиямки, турли аллергик реакция ҳосил қилмади”, дейди Пхукет соҳил қўриқчилари клуби президенти Пратаиюз Чуаюан “Phuket news today”га берган итнервьюсида.
 
Кучли оғриқ сезган аёл соҳилдаги қутқарувчиларга хабар берган ва унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Заҳарли медузалар сабаб Пхукет ҳукумати иккита пляжни ёпишга мажбур бўлди. Қутқарувчилар 359та медузани йиғиб олишди. Ҳозирда соҳилдаги вазият яқиндан ўрганиб чиқилмоқда.
 
Саёҳатчилар бу жонивор ҳақида огоҳлантирилди. У чаққан жойда кучли оғриқ пайдо бўлади. Заҳри инсон танасига тарқаб, дармонсизлик келтириб чиқаради ва хатто, ўлимга олиб келиши ҳам мумкин.

Теглар:Пхукет Медуза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!