Ташкилот бир ҳафта ичида Сурияда нечта бола қурбон бўлгани билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилди.
Ташкилот маълумотларига кўра, 23 сентябрдан Суриянинг Алеппо шаҳри шарқида камида 96 нафар бола ҳаётдан кўз юмган. Яна 223та бола жароҳат олган. ЮНИСЕФ ижрочи директори ўринбосари Жастин Форсайтнинг сўзларига кўра, “Алеппо болалари жуда ваҳимали қопқон ичида қолишган. Улар чекаётган ғамни сўз билан ифодалаб бўлмайди”.
Ташкилот айни вақтда Алеппо шаҳри қўшимча тиббий ускуналар ва тиббиёт ходимларига муҳтож эканлигини қўшимча қилган. Айтиш керакки, Сурияда нотинч вазият, имкониятларнинг чекланганлиги ва етишмовчилик сабаб ўлим ҳолати анча ортган.