Россия Президентлигига номзодлар рўйхати тузилди, бегоналар йўқ.
Петербург сиёсати" жамғармаси мутахассислари Россия Президентига “ворис” бўлиш эҳтимоли катта бўлган номзодлар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 19 кишининг фамилияси ўрин олган.
Номзодлар жамиятдаги ўрни, таниқлилиги, фаоллиги ва омма орасида ўзини қандай тутишига қараб танлаб олинган. Ўз навбатида рўйхатдаги 20-ўрин бўш қолдирилган. Бу мутахассислар тахминларидан ташқари, яъни умуман кутилмаган номзод бўлиши ҳам мумкин.
Демак, рўйхатнинг биринчи поғонасини 21 балл билан Бош вазир Дмитрий Медведев эгаллади. Ундан кейинги ўринларда Москва шаҳар мэри Сергей Собянин, Тула вилояти губернатори Алексей Дюмин қайд этилган. 4-ўринни 17 балл билан Мудофаа вазири Сергей Шойгу эгаллаган бўлса, кучли бешликни Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко якунлаб берган.
Россия Президенти Владимир Путин эса 2018 йилги сайловларда иштирок этиш ёки этмаслиги ҳақида аниқ бир қарорга келмаганлигини маълум қилган.