...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Ямандаги воқеаларга ўз муносабатини билдирди


21:10, 21.12.2017 Олам
 2 900

Владимир Путин бу ҳолатни қоралаб, воқеани ҳар томонлама ўрганиш, Ямандаги инқироз эса, миллий мулоқот асосида, тинчлик билан ҳал қилиниши кераклигини таъкидлаган.

Яқин Шарқ минтақасидаги муаммолар, дунёдаги барча етакчи давлатларнинг диққат марказида қолмоқда.
 
Россия президенти Владимир Путин бугун Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул-Азиз Ал Сауд билан телефон орқали мулоқотда бўлди, деб хабар бермоқда Кремл Матбуот хизмати.
 
Бу мулоқот давомида минтақадаги мавжуд муаммолар, жумладан, Ямандаги воқеалар ривожи ҳам батафсил муҳокама қилинган. Саудия Арабистони қироли Ямандаги “Ансор Аллоҳ” террорчилик гуруҳи томонидан Ар-Риёд йўналиши бўйича учирилган қанотли ракета бўйича ҳам ўз ташвишини билдирган.
 
Владимир Путин бу ҳолатни қоралаб, воқеани ҳар томонлама ўрганиш, Ямандаги инқироз эса, миллий мулоқот асосида, тинчлик билан ҳал қилиниши кераклигини таъкидлаган.
 
Суриядаги вазият борасида, ҳар икки томон ҳам сиёсий барқарорликка эришиш учун фаолликни кучайтириш кераклигига урғу беришган.  
 
Бундан ташқари, Россия-Саудия Арабистони давлатлари ўртасидаги алоқалар, жумладан, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
 
Хусусан, дунё углеводородлар бозорида барқарорликни таъминлаш учун,  икки мамлакатнинг яқин ҳамкорлиги давом эттирилишига келишишган. 
Обил Сафаров

Теглар:Россия Кремл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!