...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Трамп учрашуви шарафига хатолар билан танга чиқарилди


18:18, 06.11.2018 Олам
 5 756

Танга расмий сайтда сотувга қўйилган.

White House интернет-дўкони АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин учрашуви шарафига учта хато билан танга чиқарди ва расмий сайтида сотувга қўйди.
 
Танганинг бир тарафида давлат раҳбарлари ортида байроқлар билан тасвирланган. Бошқа тарафида эса ёнгинасида музокаралар ўтказилган Хельсинки кафедрал черкови ва рус тилидаги учта хато (“ддипломатическая история”, “новое эра” ва “Хельпинcкий саммит”) бўлган ёзув акс этган.




 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Россия президентлари жорий йил 16 июль куни Хельсинки шаҳрида учрашув ўтказганди. Учрашув бошида сиёсатчилар икки соатдан ортиқ юзма-юз музокара олиб борган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Россия Хельсинки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!