...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Эрдўған учрашувидан аввал, мамлакатлар муносабатлари муҳокама қилинади


13:29, 08.02.2017 Олам
 1 667

Яқин кунларда Москвада Туркия ва Россия ўртасидаги ташқи алоқалар юзасидан музокаралар бошланади.

Шу йилнинг 14 февраль куни Москвада Россия ва Туркия ташқи ишлари масалалари юзасидан учрашув бўлиб ўтади, деб хабар беради россиядаги турк элчихонасининг матбуот-котиби Ўрхан Газигил. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда
 
Учрашувда Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазирининг муовини Умид Ярдим Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири муовини Алексей Мешков билан музокаралар олиб боради.
 
Маълумот учун, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари аввал Россияда элчи сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркия Республикасининг Россия Федерациясидаги элчиси Ҳусайн Дириоз Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин билан учрашиш учун мартда Россияга ташриф буюриши ҳақида айтган эди. 
Муҳайё Саидова

Теглар:Россия-Туркия Туркия-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!