Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг раҳбарлар йиғилишида ухлаб қолгани видеога ҳам муҳрланган.
Мамлакат раҳбарлари Сурия масаласида ҳамкорлик қилиш борасида муҳокама ўтказишди. Шунингдек, Россиянинг Туркия меваларини киритилишига қўйган тақиқини бекор қилишга келишиб олинди. Бундан ташқари, томонлар “Турк оқими” қурилиши ҳақида ҳам шартнома имзолашди.
Мазкур матбуот анжуманида иштирок этган Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бир неча бор ухлаб қолган. Бу ҳолат Россиянинг “Russia Today” канали томонидан намойиш этилган видеотасмада яққол кўзга ташланади. Песков Ражаб Эрдўғаннинг чиқиши вақтида (видеонинг 06:44-06:54 дақиқаларида), бундан ташқари, Владимир Путин чиқиши вақтида ҳам (видеонинг 13:57-14:08 дақиқаларида) ухлашда давом этган. Мазкур видеотасмани эътиборингизга ҳавола этамиз.