Газпром “Туркия оқими”ни молиялаштириш бўйича банклар билан музокаралар бошлади.
“Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг алоҳида масалалари тўғрисида ҳам сўзлашилди. Хусусан, Россия-Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни тўлиқ қайта тиклаш ҳамда “Туркия оқими” газ қувури лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган муваффақиятли ишлар тилга олинди”, дейилади хабарда.
Май ойи аввалида РФ Президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Эрдўған билан музокаралари якунида ўзаро савдо алоқаларидаги чеклов чоралари бекор қилинганини айтганди. 22 май куни РФ ҳамда Туркия Истанбулда чекловларни ўзаро бекор қилиш бўйича ҳамкорлик баёнотига имзо чекишган.
Ўтган жума куни РФ ҳукумати помидордан ташқари барча турк маҳсулотларининг Россияга кириши тақиқини бекор қилди.