Россия президенти Европани жиддий огоҳлантирди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўз ҳудудига америка ракетасини жойлаштиришга уринган ҳар қандай Европа мамлакати ўзи ҳудуди хавфсизлигини хавф остига қўйишини таъкидлади.
Путин АҚШ Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан чиқса аналогик жавоб қайтаришини маълум қилди. “Бу жуда тез ва самарали бўлади”, деб қўшимча қилган Путин. Бу ҳақда у Италия Бош вазири Жузеппе Конте билан учрашувда айтиб ўтган.
“Европа мамлакатлари бир нарсани яхши англаб олсинларки, агар АҚШ ракеталарини қабул қилсалар, ўз ҳудудларини эҳтимолий жавоб ҳужумига тутиб берадилар”, деб огоҳлантиради Путин.
У қуролланишни чекловчи келишув барбод бўлса, қуролланиш пойгасидан бошқа ҳеч нима қолмаслигини айтиб ўтган.
“Тушунолмаяпман, Европани шу даражада юқори ҳатарга етаклаш шартмикин”, деган Путин.
Путин шартнома билан муаммолар бўлганини айтди. Бироқ у шартноманинг Россия томонидан бузилгани ҳақидаги АҚШ айбловларини рад этди.
“Ҳар доимгидек улар далил келтиришмаяпти. Уларнинг ўзлари шартномани бузмоқдалар”, деб таъкидлади Путин.

Суннатилла Абдуллаев