МРБнинг собиқ раҳбари Путиннинг НАТО учун аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Америка Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари, истеъфодаги генерал Дэвид Петреус Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни НАТО учун “совуқ уруш” давридан бери “энг катта совға” деб атади.
Петреуснинг таъкидлашича, Путиннинг ҳокимиятга келиши Шимолий атлантика иттифоқининг мавжуд бўлиши учун янги сабаб бўлди. Россия етакчисининг сиёсати эса АҚШ кўплаб давлатларнинг “суянган тоғи” бўлиб қолишига хизмат қилган.
Истеъфодаги генерал Қўшма Штатлар НАТО учун блокнинг бошқа аъзоларидан кўпроқ эътибор беришини, хусусан, молиявий таъминот масаласини таъкидлаб ўтган. Петреус АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти альянсни ривожлантириш устида иш олиб бораётганини қўшимча қилган.
2018 йил ноябрь ойида НАТОга аъзо давлатлар ҳарбий ҳаражатларини мамлакат ЯИМнинг 2 фоизигача оширгани маълум бўлганди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг айтиб ўтган.

Суннатилла Абдуллаев