...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин 10 нафар генерални ишдан бўшатди


16:00, 08.10.2016 Олам
 6 773

Ишдан олинган генераллар бошқарувидаги бошқармалар олдинроқ, ИИВ таркибидан чиқарилиб, Росгвардия таркибига қўшилган эди.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ички ишлар вазирлигининг 10 нафар генералини ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруққа имзо чекди. Бу ҳақда “Mir24.tv”нинг веб-сайтида хабар берилди.
 
Ишдан олинган генераллар бошқарувидаги бошқармалар олдинроқ, ИИВ таркибидан чиқарилиб, Росгвардия таркибига қўшилган эди.
 
Россия ИИВ Узоқшарқ федераль округи транспорт бошқармаси раҳбари Сергей Сериков ҳам истеъфога чиқарилди.
 
Россия Федерациясининг Федерал хизмат қўшини гвардияси 2016 йилнинг апрель ойида Путиннинг буйруғи билан ташкил қилинган.
 
ИИВ ҳудудий ташкилотларининг ОМОН ва СОБР бўлинмалари ИИВ таркибидан олиниб, Федерал хизмат қўшини гвардияси таркибига қўшилган эди. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!