Бу ҳақда халқаро хавфсизлик масалалари бўйича Кенгашда эълон қилинди.
Путин бугун Москвада ўтаётган халқаро хавфсизлик масалалари бўйича Москва конференцияси аъзоларига бу ҳақда табрик йўллаган. Табрикни конференцияда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, Путин конференция аъзоларига қуйидагиларни маълум қилган:
“Бу йил бизнинг диққат марказимизда бутун халқаро ҳамжамият учун катта аҳамиятга эга бўлган Яқин Шарқни Сурияда ИШИД террорчилик ташкилоти мағлубиятга учратилганидан кейин ҳар томонлама ривожлантириш масаласи турибди”.
Маълумот ўрнида, халқаро хавфсизлик масалалари бўйича Кенгашнинг VII йиғилиши эртага, 5 апрель куни ҳам Москва шаҳрида давом эттирилади.
Аввалроқ, Россия Президентининг Туркияга расмий ташриф билан кетгани ҳақида хабар берган эдик.