Аввалроқ, ўзбекистонлик хонанда Жаҳонгир Позилжонов Президент Шавкат Мирзиёев билан селфи тушишни тарғиб қилиб, қўшиқ куйлаб чиққани, унга клип суратга олдиргани, мазкур клип маҳаллий телеканалларда намойиш этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда рўй бераётган сўнгги ўзгаришларни бутун жаҳон эътироф этмоқда. Шавкат Мирзиёев икки йиллик қисқа фурсатда амалга оширган улкан ислоҳотларни уч дақиқалик маъносиз қўшиқ билан ўлчашнинг ўзи савиясизлик. Зотан давлат раҳбарининг бундай арзон рекламага эҳтиёжи йўқ. Боиси халқ уни шундоқ ҳам яхши кўряпти, қўллаб-қувватлаяпти.
Қўшиқ ва клип ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Фикр билдираётганларнинг асосий қисми энг биринчи навбатда Позилжоновнинг бир вақтлар Биринчи Президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага ҳам яқин бўлгани, уни ҳам шундай алқаганини хотирламоқда.
Блогер Шаҳноза Тўрахўжаева ҳам мазкур қўшиққа ўз муносабатини билдирди. Унда шундай дейилади:
Жаҳонгир Позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти. Мен шахсан унинг "Селфи" деган клипидан уялдим.
Болаларини қўшибди, Президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди.
Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон Президентининг ҳам имижини булғайди.
Мен Президентимизнинг устидан Аркадағнинг устидан кулгандек кулишларини истамайман.
Президент имижи ― ҳар бир фуқаронинг, (менинг ҳам) бир қисми, юзи, номуси, шарафи. Унга масъулият билан қараш керак, шахсий амбициялари йўлида ундан фойдаланиш ― калтабинлик!
Узоқ йиллар нашриётларда ишлаганман. Бирон китобга Президентнинг суратини жойлаштириш учун Президент матбуот хизмати билан келишиш керак деган қоида бор.
Чунки Президент ― шунчаки шахс эмас, давлатнинг юзи. Унинг қиёфаси давлат рамзлари каби муҳим.
Ўтган йили бир актёр ўзи ҳақидаги китобга Президент билан тушган суратини киритмоқчи эди (мақтанмоқчи эди деяқолайлик, ҳар нарсани ўз номи билан атаган дуруст). Президент матбуот хизмати рухсат бермади (тўғри қилди!)
Наҳотки, шу "селфи"га рухсат беришган. Ёки бу шахсий ташаббусми?
Бутун дунё Ўзбекистонга кўз тикиб турган паллада президентнинг қиёфасини маддоҳларча куйланган дидсиз "қўшиқ"қа қориштириш унга шунақа арзонгаров, "лобовой" мақтовлар ёқади деган ёлғон тасаввурни тарқатиш-ку бу.
Президент чиқиб танқид қилинглар, ура-урачилик етар деб турса-да, булар ура-ураласа...
Мен цензурага қаршиман, аммо аҳмоқларни цензура қилиб турмаса бўлмасакан деяпман шу тобда.