Сирожиддин Зайниддинов чемпионатда 30 нафар шахматчи ўз омадини синаб кўрди.
Нуфузли мусобақа доирасида Очиқ чемпионат ҳам ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик шахматчи, 2004 (Маленте, Германия) ва 2008 йилги (Сант-Галлен, Швейцария) заиф эшитувчи ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, 2015 йилги Осиё чемпиони (Улан-Батор, Мўғулистон) Сирожиддин Зайниддинов ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Очиқ чемпионат якунларига кўра 8 очко жамғарган Сирожиддин биринчи ўринни қўлга киритди ва мусобақа ғолибига айланди. Маълумот учун, чемпионатда 30 нафар шахматчи ўз омадини синаб кўрди.
Эслатиб ўтамиз, Сирожиддин аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан икки хонали уй билан тақдирланганди.