...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Трампнинг энг ишончли маслаҳатчиси лавозимидан бўшатилди


11:05, 14.02.2017 Олам
 2 002

АҚШ Миллий хавфсизлик масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Майкл Флин истеъфога чиқди.

Бугун, 14 февраль куни Америка Қўшма Штатлари президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Майкл Флин лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда CNN телеканали мухбири Шимон Прокупез ўзининг ижтимоий тармоқдаги микроблогида маълум қилган.
 
Маслаҳатчи мамлакат вице-президенти Майкл Пенсга маълумотларни аниқ етказмагани учун танқид қилинган. Гап шундаки, у Россиянинг АҚШдаги фавқуллодда ва мухтор элчиси Сергей Кисляк билан бўлган суҳбат тафсилотларини Пенсга чалкаш айтиб берган. Бунинг учун давлат маслаҳатчиси Майкл Пенсдан узр сўраган эди. Дональд Трампнинг ишончли одамларидан бири ҳисобланган Флин лавозимидан кетиши ички сиёсатда қанчалик ўзгаришларга сабаб бўлади, бу ҳозирча номаълум.
 
Маълумот учун, президент Трамп 2016 йил 18 ноябрда Майклнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи бўлишини эълон қилган. Майкл Флин АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трампнинг таклифини қабул қилганди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Майкл Флин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!