Мен Мудофаа вазирлиги ва Қуролли кучларга юклатилган вазифа бўйича улар кўзланган мақсадга эришишди, деб ҳисоблайман. Шу сабаб мен Мудофаа вазирига Сурия Араб Республикасини тарк этишни буюрдим.
РИА Новосотининг ёзишича, президент Путин ўз қарорини қуйидагича изоҳлаган:
“Мен Мудофаа вазирлиги ва Қуролли кучларга юклатилган вазифа бўйича улар кўзланган мақсадга эришишди, деб ҳисоблайман. Шу сабаб мен Мудофаа вазирига Сурия Араб Республикасини тарк этишни буюрдим”.
“Россия ҳарбий кучлари иштирокида Сурия қуролли кучлари ва Суриянинг ватанпарвар кучлари халқаро тероризмга қарши курашишда ўз имкониятларини ўнглаб олишган ва ҳар жиҳатдан ташаббусни қўлга олишган”, – дейди Путин.
Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу ушбу вазиятга ўз муносабатини билдирар экан, “Бу терроризмга қарши курашишда муҳим бурилиш нуқтаси бўлди”, – деб таъкидлади.
Бу билан Россия ҳарбий кучлари Сурияни буткул тарк этди дегани эмас. Кремль ҳарбий кучлар мамлакатни тўлиқ тарк этиши билан боғлиқ муддатни белгиламаган.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, президент Путиннинг бу қарори Сурия президенти Башар Асадга етказилган ва Россия халқаро терроризмга қарши курашишда Сурияни доим қўллаб-қувватлашга шай эканлиги айтилган.