Элчи 380 минг долларни ўғирлашда гумон қилиняпти.
Кеча, 22 октябрь куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев давлат бюджетидан пул ўмаришда гумонланаётган мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчисини вақтинчалик вазифасидан озод қилди.
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев давлат бюджетидан 140 млн тенге (380 минг доллар) ўғирлашда айбланяпти.
“Давлат раҳбарининг фармони билан Ерик Милтиқбоевич Утембаев Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасини бажаришдан вақтинча озод қилинди”, дейилади Оқўрда Матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, Ерик Утембаев 2016 йилда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланганди.
Суннатилла Абдуллаев