Португалияга тегишли бўлган Мадейра оролида 200 йиллик эман дарахти қулади.
Мадейра ороли Португалиянинг қитъадаги ҳудудидан минг километр узоқликда жойлашган бўлиб, ушбу бахтсиз ҳодиса мухтор ҳудуд маркази бўлган Фуншап шаҳрида юз берган. Шаҳар маъмуриятининг маълумотига кўра, аҳоли шаҳар марказида диний байрамни нишонлаш учун тўпланган.
Улкан дарахт шамлар савдоси ташкил этилган ҳудудда қулаган, ҳалок бўлганлар орасида ёш болалар ҳам борлиги маълум бўлди.
Жабрланганларнинг кўпчилиги бош мия жароҳатини олган. Улар орасида Франция, Германия ва Венгрия мамлакатлари фуқаролари бор.
Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилиниши кутилмоқда.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари улкан дарахт 200 ёшли эман дарахти эканлигини маълум қилмоқда. Аҳоли ҳукуматни эски дарахтларнинг қулаш эҳтимоли мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган. Бироқ мансабдорларнинг бефарқ муносабати оқибатида ўнлаб кишилар вафот этди.