Қўнғироқ қилган ҳазилкаш шахс Владимир Кузнецов Порошенко билан суҳбатини ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирган.
Қўнғироқ қилган ҳазилкаш шахс Владимир Кузнецов Порошенко билан суҳбатини ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирган.
15 дақиқадан ортиқ вақт олиб борилган суҳбат давомида Порошенко “Қирғизистон президенти”дан 15 ноябрда ўтказиладиган БМТнинг Қримда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши борасидаги сўровида Украинани қўллаб-қувватлаши, Донбасс бўйича якдил туриш ва Қримда қўшма чегара участкаларини Россия қўлидан Украинага ўтишида ёрдам беришини сўраган.
2 ноябрь куни Украина президентининг сайтида Қирғизистон президенти билан телефон суҳбати ўтказилгани ҳақида расмий хабар берилган эди. Президнет матбуот хизматининг хабарида эса суҳбат Украина ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий масалалар борасида олиб борилгани айтилган.
Бироқ, Қирғизистон президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Сапар Исаков Украина ва Қирғизистон раҳбарлари ўртасида ҳеч қандай телефон суҳбати ўтказилмаганини маълум қилди. Сапар Исаков бу ҳолат қандайдир ҳазил бўлиши мумкинлигини айтган эди.
Кейинги кун, 3 ноябрда эса Порошенконинг расмий сайтидан мазкур телефон суҳбати ҳақидаги хабар олиб ташланди.