Украинада Саакашвили билан боғлиқ можаролар давом этмоқда. Унинг тарафдорлари ўз баррикадаларини мустаҳкамлашмоқда.
Бугун куч ишлатар тизим вакиллари Саакашвили тарафдорлари жойлашган чодирларига рейд ўтказди, аммо уни қўлга олиш борасида ҳеч бир натижага эриша олмади.
Ҳозирги вақтда Саакашвили тарафдорлари Олий Рада биноси ёнидаги, чодирлари тикилган майдон атрофини қўшимча баррикадалар билан янада мустаҳкамлашмоқда. Одамлар қўлига тушган нарсалар билан қуролланишмоқда.
Украина Олий Радаси депутати Семен Семенченко, Саакашвили тарафдорларини “турган жойларида ҳимояга тайёрланишга” чақирган. Халқ депутати “куч ишлатар тизимлар биздан қўрқади, ўзимизни ҳимоя қиламиз” деган, у.
Ҳозирги вақтда, бу майдонда бир қанча одамлар эски шиналар ва йўлакларни қоплашда фойдаланиладиган “брусчатка”ларни тўплашмоқда. Сайтимизни кузатиб боринг, воқеалар ривожи билан таништиришда давом этамиз.