Порошенко Россия тарафга ўз таклифини билдирган.
Украина президенти Пётр Порошенко Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра мулоқот Украина президенти ташаббуши билан бўлган.
Мулоқот чоғида Украина президенти Путинга АН-148 самолёти билан содир бўлган фалокат юзасидан таъзия билдирган ва бу ҳодисанинг сабабларини суриштиришда ҳамкорлик ёрдамини таклиф қилган.
Порошенко Путин билан йил якунига қадар украиналик тутқунларни озод қилишни фаоллаштириш, хусусан, оккупация қилинган ҳудудлардаги украиналик ҳарбийларни қўйиб юбориш ва бунинг эвазига Украинадаги россиялик тутқинларни ортга қайтариш масалаларини муҳокама қилди

Икром Раҳмон