Донбасда жангариларнинг ҳужумлари сабаб хавфсизлик ҳолати ёмонлашган.
Конференция ўтказиш тўғрисида Пётр Порошенко ва Франсуа Олланд 13 октябрда келишиб олди.
Порошенконинг матбуот котиби Святослав Цеголко ўзининг Twitter’даги саҳифасида Украина, Франция ва Германия раҳбарларининг келгуси ҳафтадаги конференцияси ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган.
Матбуот хизматининг хабарига кўра, Порошенко Олландни Донбасда хавфсизлик ҳолати ёмонлашгани, хусусан, жангарилар томонидан қуролли ҳужумлар кўпайгани ҳақида огоҳлантирган.
“Украина ва Франция Президнетлпри “махсус аҳамиятга эга хавфсизлик компонент”и ва, биринчи навбатда, Минск келишувларини амалга оширувчи “йўл харитаси” тўғрисида келишувни амалга оширдилар”, дейилади матбуот хизмати хабарида.