Воқеа Миср Араб Республикасининг Синай яриморолидаги ал-Арис шаҳрида содир бўлган.
Мисрда полиция конвойига уюштирилган бомбали ҳужум натижасида 18 нафар полициячи ҳалок бўлди, 7 нафари жароҳатланган. Бу ҳақда “Сbsnews.com” нашри хабар берди.
Воқеа Миср Араб Республикасининг Синай яриморолидаги ал-Арис шаҳрида содир бўлган.
Маҳаллий полиция берган маълумотга кўра, йўл четига ўрнатилган бомба ҳаракатга келтирилгандан сўнг қуролли гуруҳ полициячилар томонга ўқ узишган.
Бу қуролли ҳаракат ИШИД террористик ташкилоти томонидан амалга оширилганлиги иддао қилинмоқда.
2011 йил 26 январь куни Мисрда бошланган ҳукуматга қарши тартибсизликлар натижасида мамлакатда мавжуд бўлган бир қанча террористик ташкилотлар фаолиятида қайтадан “уйғонишлар” кузатилган эди.

Ҳабибуллохон Азимов