...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонлик йигит 16 ёшли синглисини ўлдириб қўйди


10:11, 30.04.2016 Олам
 7 635

Ҳаёт Хон бўлган воқеани сўзлаб берар экан, аслида синглисини шунчаки қўрқитмоқчи бўлганини айтмоқда.

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Покистонда ҳам балоғатга етган қизларнинг бегона эркак билан суҳбатлашиши, учрашиши одобдан эмас. Карачи шаҳрида истиқомат қилувчи Ҳаёт Хон исмли йигит 16 ёшли синглиси Сумаиранинг уяли алоқа телефонида бегона йигит билан суҳбатлашаётганини эшитиб қолади ва бундан жуда жаҳли чиқади. Синглисидан унинг кимлигини сўраб, саволига жавоб оломагач, Ҳаёт ошхонадаги пичоқ билан Сумаирага дағдаға қилади ва бир неча бор пичоқ билан ўқталади. Кутилмаганда бахтсиз ҳодиса рўй бериб Ҳаёт синглисини ўлдириб қўяди. Бу ҳақда “Мirror” нашри ёзмоқда.
 
Айни дамда жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олинган Ҳаёт Хон камераларга қарата воқеани шундай тасвирлайди:
 
“Мен уни ўлдиришни асло истамасдим. Синглимнинг қариндошимиз эмас, аксинча, бегона эркак билан суҳбатлашаётганини сезиб қолгач, ким билан суҳбатлашаётгани ҳақида сўрадим. Аммо у саволимга жавоб беришни истамади...”
 
Ҳаётнинг берган кўрсатмаларига кўра, Сумаира акасининг тергашидан жаҳли чиқиб, “Мен эркин инсонман, ким билан истасам ўша билан гаплашаман, сени ишинг бўлмасин”, деб бақирган. Шундан сўнг, Ҳаёт ошхонадаги пичоқни синглисига ўқталиб, бир неча бор эҳтиётсиз ҳаракатлар қилган, кейин эса уни эшик тагидаги зинага олиб чиқиб ташлаган.
 
Зинапояда оғриқдан азобланаётган Сумаирага ёрдам бериш ўрнига қўни-қўшнилар уни видеога олиш билан банд бўлишган.
 
Видеолавҳаларда қизил камзул кийган, саратон рангидаги рўмолни ўраган Сумаиранинг оғриқдан азобланаётгани тасвирланган. Унинг ёнида турган ёш йигитлардан бири кўзларида ёш билан пушту тилида “Келинг унга ёрдам берайлик, уни машинада шифохонага олиб борайлик”, деб қизалоқни шифохонага олиб бормоқчи бўлади.
 
 
 
Қўшнилардан бири бўлмиш Абдул Хаким Сумаиранинг шифохонага олиб кетилгани, бироқ шиофохонгача етиб бормай, йўлда вафот этганини хабар қилди.

Полиция вакилларидан Гюль Фараз Аван эса “Хон синглисини сўйиб қўйди ва у шифохонада вафот этди”, деган гапни айтган. “Хон содир этган қотиллик юзасидан тергов ишлари бошланган, у синлисини эркак киши билан суҳбатлашгани учун ўлдирганини айтмоқда”, дейди Фараз Аван.
Умида Якубова

Теглар:Жиноят Қотиллик Покистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!