...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонлик қандолатчи 30дан ортиқ кишини заҳарлаб ўлдирганини тан олди


14:13, 07.05.2016 Олам
 3 329

У ширинликлар ичига заҳар қўшган ва шу йўл билан акасидан ўч олмоқчи бўлган.

Покистондаги қандолат дўконининг эгаси энг ками билан 30 кишини қасддан заҳарлаб ўлдирганини тан олди. Бу ҳақда “Newspile.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Полициянинг фикрига кўра, сўроқ вақтида қандолатчи Халид Меҳмуд ширинликларга акасидан ўч олиш учун заҳар қўшганини айтган. Халиднинг айтишича, дўконга у билан биргаликда эгалик қиладиган акаси Тарик уни доим обрўсизлантириб, ундан фойдаланиб келган.
“Мен унга дарс бериб қўймоқчи эдим. Ўша вақтда шу қадар жаҳлим чиққанидан ичимлик ва ширинликларга заҳар қўшдим”, дейди Халид.
 
Халид заҳар қўшган ширинликларни ўша ерлик маҳаллий фуқаро набирасининг туғилган куни муносабати ёзилаётган байрам дастурхони учун харид қилган. Ширинликларни унинг оила аъзолари ва дўстларига истеъмол қилишган. Натижада болакайнинг отаси, унинг 6 амакиси, холаси вафот этган. Шунингдек, ширинликлардан истеъмол қилган яна 5 нафар бола ҳам нобуд бўлган, меҳмонлардан 4 нафари эса оғир аҳволда шифохонада ётибди.
Умида Якубова

Теглар:Покистон Қандолатчи Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!