
Полиция берган маълумотларга кўра, марҳума ҳомиладор бўлган.
Полициянинг тахмин қилишича, уларнинг ўлимига марҳуманинг онаси ва акаси алоқадор. Полиция ўз-ўзидан бундай фикрга келаётгани йўқ. Чунки марҳуманинг оиласи қизларининг бу йигит билан турмуш қуришига қарши эди.
Маълумотларга кўра, ёш оила қариндошлариникига меҳмонга келишган, кўп ўтмай, улар ғойиб бўлган. Полицияга вафот этган йигитнинг онаси мурожаат қилган. Бир неча соатдан сўнг, уларни ўлик ҳолда топишган. Жасадларнинг танасида тўппончадан отилган ўқ излари бор. Энг ачинарлиси, полиция берган хабарга кўра, марҳума ҳомиладор бўлган.
Ҳозирда вафот этган эр-хотиннинг ўлими юзасидан қатъий назорат остидаги текширув-суриштирув ишлари бошланган.