...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда навбатдаги фожиа


13:33, 25.06.2017 Олам
 3 314

Жароҳат олганлар танасида жиддий куйиш аломатларини кўриш мумкин.

Бугун, 25 июнь куни Покистоннинг Панжоб вилоятида кучли портлаш содир бўлди. Йўл четида ағдарилган ёнилғи ташувчи автомашинанинг ёниб кетишидан сўнг юз берган портлаш натижасида 140 киши ҳалок бўлди, 49 киши жиддий куйиш ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Geo TV” Покистон ФВВ ташкилоти маълумотларига асосланиб хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, кучли ёнғин ағдарилган машина олдига тўпланган маҳаллий аҳоли орасидан номаълум кимсанинг сигарета чекиши туфайли юзага келган. Шунингдек, портлаш ва ёнғин 75 мотоцикл, 14 та автомашинага ҳам зарар етказган. Жароҳат олганларнинг 70 фоизининг танасида жиддий куйиш аломатлари бор.   
 
Ҳозирда ёнғинни ўчириш уддасидан чиқилди, аммо йўлдаги машиналар ҳаракати вақтинчалик тўхтатиб турилибди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Покистон ёнғин портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!