...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда 16 та давлат ҳарбийлари машғулот ўтказади


00:34, 15.10.2016 Олам
 2 712

Октябрь ойида 16 та давлат ҳарбийлари машғулот олиб бориш учун Лаҳорга йиғилади.

Октябрнинг 18 санасидан бошлаб Лаҳорда жисмоний чаққонлик ва Жанговар тайёргарлик тизимининг олти кунлик ўқув машғулоти олиб борилади.
 
Қўшиннинг жисмоний ва ҳарбий салоҳиятини оширишга қаратилган ўқув машғулотида 16та мамлакат ҳарбийлари иштирок этади, дея хабар қилмоқда “Dailypakistan” нашри.
 
Покистон радиосининг хабарига кўра, Шри-Ланканинг 25 нафар ҳарбийлардан иборат жамоаси Лаҳорга 12 октябрда етиб келган.
 
Айтиб ўтиш жоизки, сентябрнинг 27 санасидан 10 октябрга қадар Россия ва Покистон армияси биргаликда ўқув машғулотини ўтказган.
 
Ўтган ойдан ташқари, Россия ҳарбийлари Покистон армияси билан олдин ҳам машғулотлар олиб борган. Ҳиндистон эса Россия ва Покистоннинг қўшма ҳарбий машғулотларидан норози эканини билдирган. Россия ушбу машғулотлар ҳудуддаги бошқа мамлакатлар билан олиб бориладиган машғулотлар билан бир ҳил жараён эканини таъкидламоқда.
 
Шунингдек, Ҳиндистон Бош вазир Нарендра Моди ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтишини хабар қилади.
 
Путин 15-16 кунлари Гоада бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида иштирок этиш учун 14 октябрь куни Ҳиндистонга келди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Ҳиндистон Покистон Ҳарбий машғулот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!