Пабло Кучински 2016 йилнинг 28 июлидан Перу президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Хабарга кўра, 77 ёшли давлат раҳбаридан ташқари, машғулотларда вазирлар маҳкамасининг 19 аъзосидан 11 нафари иштирок этди. Уларга икки фитнес мураббийи раҳбарлик қилди.
Кучинскининг сайлов кампанияси даврида одамлар унинг ёши ва соғлиғига доир савол билан бир неча марта мурожаат этишган. Энди президент ҳар чоршанба куни вазирлар билан машғулот ўтказишга ваъда бермоқда, дейилади хабарда.
Перу давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у мамлакатда жисмоний тарбияни реклама қилмоқчи, чунки аҳолининг ярмидан кўпи ортиқча вазндан азият чекади.
Маълумот ўрнида, Пабло Кучински 2005-2006 йилларда Перу бош вазири лавозимида ишлаган. 2016 йилнинг 28 июлида Перу президенти сифатида иш бошлади.
Унинг келиб чиқиши яҳудий бўлиб, шифокорлар оиласида туғилган. Унинг отаси 1933 йилда нацист Германиясидан эмиграция қилган.