Пентагон оммавий ахборот воситалари босими остида Суриядаги ҳарбийлари сони тўғрисида маълумот беришга мажбур бўлди.
Бу келтирилган маълумотлар жорий йилнинг сентябрь ойига тегишли бўлиб, бундан олдинги тақдим этилган маълумотда АҚШнинг Суриядаги ҳарбийлари сони 500 нафар деб, кўрсатилган эди.
Бундан олдинроқ АҚШнинг Reuters ахборот агентлиги ва CNN телеканали Пентагон Суриядаги ҳарбийлари сонини тўрт баробар камайтириб кўрсатганлиги тўғрисида ахборот тарқатишган эди.