
39 ёшли Франция фуқароси 2001 йилда ҳам полициячиларга ҳужум уюштирганди.
Аниқланишича, терактни 39 ёшли Франция фуқароси амалга оширган. Отишма сабаб 1 полициячи ҳаётдан кўз юмди, яна бири яраланди.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, Елисей майдони автотураргоҳида турган кулрангдаги Audi 80 автомобили ичидан чиқиб келган номаълум кимса кутилмаганда полициячиларга қарата ўқ узишни бошлаган. Отишма Калашников автоматидан содир этилган бўлиши мумкин.
ИШИД террорчилари мазкур воқеани содир этганликларини тан олишди. Айнан улар буни террорчи Абу Юсуф ал-Белгикий амалга оширганини маълум қилишди.
39 ёшли Франция фуқароси 2001 йилда ҳам полициячиларга ҳужум уюштирганди. Аниқланишича, воқеа юз беришидан 1 ҳафта аввал полиция унинг ғаразли нияти ҳақида хабар топган, аммо далиллар етарлича бўлмагани учун уни қўйиб юборишга мажбур бўлган.
Франциянинг “Le Figaro” нашри воқеа жойидан олинган видеолавҳани эълон қилди.