...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзини ўлдирган қизнинг отаси ўлимга сабабчи бўлганларни дафн маросимига таклиф қилди


11:00, 11.01.2018 Олам
 8 493

Буллинг – бу бировларнинг устидан кулиш, мазах қилиш орқали руҳий жароҳат етказишдир. Бундай ҳолатлар, айниқса ўсмирлик ёшида жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бугунги кунда “буллинг” тушунчаси оммалашиб, тармоқларда ҳам кенг тарқалмоқда. Буллинг – бу бировларнинг устидан кулиш, мазах қилиш орқали руҳий жароҳат етказишдир. Бундай ҳолатлар, айниқса ўсмирлик ёшида жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
 
Австралияда буллинг туфайли ўз жонига қасд қилган қизнинг ота-онаси, қизини мазах қилганларни унинг дафн маросимига таклиф қилишди.
 
Жорий йилнинг 3 январь куни 14 ёшли Эми ўз жонига қасд қилади. Бунинг сабаби Эми интернет тармоғида буллингга учраган. Эмининг отаси Тик Эверетт интернет тармоғи орқали қизига босим уюштирганларни дафн маросимига таклиф қилди. Бу билан Тик Эверетт “троллар” унинг қизининг ҳаётини заҳарлаб, оиласига қандай кулфат келтирганини кўрсатмоқчи бўлган.
 
Тик Эверетт ўзининг facebook тармоғидаги саҳифасига, “Агар, бошқаларнинг устидан кулиш эвазига ҳаётда ўз ўрнини топишга уринганлар буни ҳазил, деб тушунишган бўлса, ушбу хабарни ўқисин ва дафн маросимига келишсин. Марҳамат қилиб, бир оилага қанчалик мусибат келтирганини ўз кўзлари билан кўришсин”, деб ёзган.
 
Шунингдек, Эмининг отаси “ҳамма жойда ва ҳар доим” булингга қарши курашишга чақирган.
 
Эми Эверетт шляпа ишлаб чиқарадиган Akubra компаниясининг юзи бўлган. Қизча ишлаб юрган вақтида бир неча маротаба мазах қилинган.
Обил Сафаров

Теглар:Буллинг Тролл Австралия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!