...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонликлардан пора олган россиялик инспектор озодликдан маҳрум этилди


14:54, 30.05.2017 Олам
 3 706

Пора берганлардан 3 нафари Ўзбекистон, 7 нафари эса Тожикистон фуқароси бўлган.

Россия Федерал миграция хизмати бошқармасининг Карелия Республикаси бўйича иммиграцион текшируви собиқ инспектори пора олганликда айбланмоқда. Тергов қўмитаси томонидан келтирилган далиллар суд томонидан ҳукм чиқариш учун етарли деб топилди.
 
Гап шундаки, 2015 йилда айбланувчи маҳаллий аҳолидан улар ҳеч қандай тўсиқларсиз Россия Федерациясида вақтинча яшаши учун 60 минг рубль миқдорида пора олган. Пора берганлардан 3 нафари Ўзбекистон, 7 нафари эса Тожикистон фуқароси бўлган.
 
Суд ҳукми билан айбланувчи 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва у қамоқ жазосини умумий тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўтайди. Шунингдек, 600 минг рубль миқдоридаги жаримага ҳам тортилди.
Сумбула

Теглар:Пора Ўзбекистон Тожикистон Россия Карелия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!