Россияда ўзбекистонлик йигит маст ҳолда машина бошқариши оқибатида ЙТҲга учради.
Кеча, 26 октябрь куни Кимов шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу ЙТҲ 25 октябрь куни содир бўлган ва унинг оқибатида икки нафар шахс ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, икки шахсни уриб юборган машина ҳайдовчиси маст ҳолатда машинани бошқарган.
Тахминан соат 19:45да содир бўлган ЙТҲ 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги машина томонидан содир этилган.
Mitsubishi Carisma русумли автомобилни бошқарган ўзбекистонлик йигит, маст ҳолда Октябрь кўчаси бўйлаб ҳаракатланган ва Маn-tgs русумли автомобиль прицепига бориб урилган. Прицепга чанғи юкланаётган бўлган ҳамда ҳайдовчи прицепга урилганидан сўнг, 58 ва 44 ёшли Россия фуқаролари ҳалок бўлган. Вафот этган шахслар чанғини прицепга мустаҳкамлаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани айтилган.
Жабрланганлар воқеа жойида вафот этгани ҳамда ҳайдовчининг қўлга олингани хабар қилинди.